Суарес "Интер Майами"даги келажаги ҳақида гапирди

“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди. 37 ёшли уругвайлик футболчининг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрь ойи охирида якунланади, бироқ шартномада томонлар розилиги асосида келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

"Менинг агентим клуб билан янги шартнома борасида музокара олиб бормоқда. Умид қиламанки, мавсумни юқори даражада, яхши жисмоний ҳолатда якунлайман", - деди уругвайлик футболчи.

Суарес жорий мавсум МЛСда жами 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйди. У жорий йилнинг бошидан буён “Интер Майами”да ўйнамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!