Суарес: Месси нафақат жамоадошим, балки ажойиб дўстим ҳамдир

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Луис Суарес жамоадоши Лионель Месси билан ўзаро муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

“Лео – менинг жамоадаги шеригим, дўстим. Шу билан бирга у оилапарвар, ажойиб инсон ҳамдир.

Биз фақатгина майдонда шерик эмасмиз. У билан кўплаб вақтларни бирга ўтказамиз. Масалан, кўпинча бирга овқатланамиз. Бундай дўст билан ўтказган ҳар бир дақиқа ажойиб”, - дейди уругвайлик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!