"Суонси" раҳбарияти 48 соат ичида бош мураббий тақдирини ҳал қилади

"Суонси" клуби раҳбарияти жамоа бош  мураббийи Боб Бредли билан хайрлашиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатаётган хабарга қараганда, Уэльс клуби раҳбарияти 48 соат ичида америкалик мутахассиснинг тақдирига ойдинлик киритади.

Маълумот ўрнида, Бредли 3 октябрьда жамоани Франческо Гвидолиндан қабул қилиб олган эди. Шундан буён,"Суонси" 52 ёшли мутахассис қўл остида 11 ўйинда атиги 2 ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этди.   

Қайд этиш жоиз, "оққушлар" айни пайтда Премьер Лига турнир жадвалида 18 ўйинда 12 очко жамғарган ҳолда, 19 ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!