“Суонси” собиқ устози Чемпионшип клубини бошқариши мумкин
“Суонси” жамоаси собиқ бош мураббийи Пол Клемент Чемпионшир вакили – “Рединг” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
“Рединг” раҳбарияти бош мураббий лавозимида ишлаган Яп Стамни ўз лавозимидан озод этди. Ўтган мавсумда жамоа унинг қўли остида турнир плей-офф босқичига етиб борганди, аммо “Хаддерсфилд”га ютқазиб, АПЛ йўлланмасидан қуруқ қолганди.
“Рединг” клубини бошқаришга яна бир номзодлардан бири Шотландиянинг “Рейнжерс” устози Грэм Мерти бўлиб турибди.
Айни вақтда “Рединг” Чемпионшипда 20-ўринда бормоқда ва мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетиши мумкин.
Фикрлар