Супеҳужумчининг нархи ошиб кетди
"Челси" таркибида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган ҳужумчи Диего Костанинг трансфер нархи кескин кўтарилиб кетди.
Хитой Суперлигасига чиққан "Тяньцзинь Цюаньцзянь" жамоаси таркибини кучайтириш мақсадида Диего Костани олиб келмоқчи. Аввалроқ, хитойликлар тўпурар ҳужумчи учун 50 миллион фунт таклиф қилган эди. Энди улар Коста трансферига 80 миллион фунт тикканини маълум қилди.
Агар Диего Коста италиялик машҳур ҳимоячи Фабио Каннаваро бошқараётган клуб таклифини қабул қила ҳафтасига 480 минг фунт миқдорида маош олади ва дунё энг кўп маош оладиган футболчилар қаторига қўшилади.
Диего Коста Англия премьер-лигасида 18 та учрашувда 14 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.
Фикрлар