
Супердарвозабон “Сити”ни танлади
Жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўлган голкипер Жанлуижи Доннарумма ҳам келажагини “Манчестер Сити” билан боғлашга рози бўлди.
Никрла Скиранинг маълум қилишича, 26 ёшли дарвозабон Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишга ва “шаҳарликлар” жамоасига қўшилишга тайёрлигини билдирган.
Италиялик юлдузнинг “Пари Сен-Жермен”ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари Доннаруммага даъвогарлик қилган эди. Бироқ вазият “Манчестер Сити” фойдасига ҳал бўладиган кўринади.
Ўтган мавсум Гвардиола жамоаси дарвозасини қўриқлаган бразилиялик Эдерсон ва германиялик Штефан Ортегага Европа ва Саудия Арабистонининг қатор клубларидан чорловлар бўляпти. Қолаверса, Гвардиола клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффордни ҳам ортга қайтарди.
Катта мақсадларни кўзлаган клуб учун Доннарумма даражасидаги посбон ҳам жуда муҳим. Шу боис, манчестерликлар унинг бир йиллик шартномасини ПСЖдан 40 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига сотиб олишга тайёр.
Бир неча манбаларнинг ёзишича, “Манчестер Сити” жаҳоннинг жнг кучли дарвозабонларидан бири сифатида эътироф этилган Доннаруммага йилига 12 миллион евро маош беришга қарор қилган.
Фикрлар