Суперлига-2018: Эртага "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" қайси рангдаги либосда ўйнаши маълум

  • 01 Mar 18:45
  • Isayev Bekzod
  • 0
BEPUL PROPAN
Бугун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари учрашувидан аввал ўйиндаги ташкилий масалаларга бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Унда ўйинга ПФЛ томонидан тайинланган комиссар, ҳар икки жамоа масъул вакиллари иштирок этишди. Беллашувни юқори савияда ташкил қилишга ёрдам берадиган митингда турли ташкилий жиҳатлар муҳокама қилинди. Унинг якунида жамоалар эртага қандай рангли либосларда майдонга тушишига ҳам аниқлик киритилди. "Пахтакор" сариқ рангли либослардан фойдаланади. Дарвозабон эса қизил либосда ўйнайди. Меҳмонлар оқ-кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди.
 
"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув 2 март, жума куни "Пахтакор" стадионида 20:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!