Узоқ муддатли танаффусдан сўнг, 23 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тури бошланади.

Ушбу тур ўйинларидан олдин, доимгидек ўз тахминларимизни ишга солиб кўрамиз. Фақат, бу сафар жамоаларнинг имкониятлари кутилганидек бўлмаслиги мумкин. Сабабли, юзага келган танаффусдан кейин, футболчиларнинг тайёргарлиги ва ҳолати турлича бўлади.

"Насаф" - "Пахтакор"

Кўпчилик интизорлик билан кутган Қашқадарёдаги учрашув ҳам ниҳоят бўлиб ўтади. Тошкент клубига Наманган ва Қашқадарёда ўйнаш доим қийин бўлган. Гарчи, "Пахтакор" жорий мавсумда сезиларли даражада устунлик қилаётган бўлса-да, "Насаф"га қарши ўйинда яхшигина тер тўкишга мажбур бўлади.

Зеро, турнир жадвалидаги ҳолатдан қатъий назар бу беллашув ўзгача жозиба билан ўтишини тахмин қилиш мумкин.

Имкониятлар: 40% - 60%.

 

 

"Қўқон-1912" - АГМК

Қўқонликлар охирги пайтларда мазмунли футболни намойиш этиб келишмоқда. Натижалар ҳам анчагина ижобий томонга ўзгарган. Купер даврида Қувондиқ Рўзиев, Абрамов пайтида эса Холмуҳаммедов терма жамоадан чақирув олишга эришганлиги ҳам жамоанинг яхши шаклланганидан далолат беради. Аммо Олмалиқ жамоасига қаршилик кўрсатиш осон бўлмайди. Устига-устак, Қосимов шогирдлари "Бунёдкор", "Насаф" ва "Локомотив" каби кўзга кўринган жамоаларидан очколар тортиб олишни уддасидан чиқди.

Бундан ташқари, АГМКнинг кўплаб футболчилари ўзларининг юқори спорт формасида эканлиги кўриниб турипти. Ёдингизда бўлса, икки клубнинг мавсумдаги дастлабки қарама-қаршилигида олмалиқликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишган эди. Балки, "реванш" олинар, балки яна АГМКнинг ғалабасига гувоҳ бўлармиз.

Имкониятлар: 50% - 50%.

 

 

"Металлург" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси иккинчи даврани ачинарли тарзда ўтказмоқда. Афсуски, аутсайдерларга ҳос натижаларни кўрсатишмоқда ва турнир жадвалининг энг қуйи поғонасига тушиб кетишга ҳам улгуришди. Тажрибали футболчиларга эга бўлган Бекобод клуби эса яхши ўйин сифатига эга бўлган жамоа ва кези келганда, гранд жамоаларга ҳам бош оғриқ бўла олади. Аммо, "Металлург" барқарор ўйин намойиш эта олмайди, кераксиз пайтларда очколарни йўқотиб қўяди ва шунинг учун, бу жамоанинг беллашувларида доим бирор-бир тахминни айтиш қийин бўлади. "Динамо" жамоасида эса бекободликларнинг айнан мана шу камчилигининг эвазига очко қўлга киритиш имконияти бор.

Имкониятлар: 65% - 35%.

 

 

"Қизилқум" - "Бухоро"

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кечадиган баҳс. Ушбу учрашувда кўп нарсага ойдинлик киритилса ажаб эмас. Агар "Бухоро" ғалабани тантана қила олса, кураш охирги турларгача давом эттирилади.

Бироқ, зарафшонликлар ютуқни қўлга киритишса, хавфли зонадагилардан анча илгарилаб кетади ва бухороликларда имконият қолмайди. Мана шу омилларни ҳисобга олсак, беллашув кескин курашларга бой тарзда кечиши аниқ. Бундай ўйинларда, қайсидур жамоанинг имкониятларини паст ёки юқори баҳолаб бўлмайди. Чунки, ҳар қандай жамоа охирги кучини ҳам ишга солади ва бор имкониятини майдонга ташлайди.

Имкониятлар: 50% - 50%.

 

 

"Андижон" - "Локомотив"

Охирги 3 та турда "Сурхон"ни мағлуб этиб, "Насаф"га имкониятни бой бериб ва "Бунёдкор"дан очко олган андижонликлар бу сафар "темирйўлчилар"га қарши баҳс олиб боришади. Фақатгина 1:1 ҳисобини ёд қилиб олган "Локо" ҳар замонда, дурангларининг орасига бир ғалаба қўшиб келмоқда. Ушбу турда, "Андижон" клубига нафақат андижонликлар, балки Жиззах аҳли ҳам мухлислик қилади. Сабаби, "Локомотив"нинг мағлубияти "Сўғдиёна" жамоасига кумуш медалига бўлган курашдаги имкониятни тақдим этади. Аммо, тошкентликлар сафида тажрибали ва савияли футболчилар жамланганлигининг эвазига имкониятлари юқори эканлигини таъминлаб беради.

Имкониятлар: 35% - 65%.

 

 

"Сурхон" - "Сўғдиёна"

Жорий мавсумда юқори ўринлар учун кураша олаётган иккита жамоанинг тўқнашуви қизиқарли кечиш эҳтимоли юқори. Бақоев шогирдлари Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринларга кураш олиб бормоқда ва бу борада жамоанинг имконияти яхши даражада. 9 та ғалабага эришиб ва яна ҳудди шунча мағлубиятга учраб, 5 та дуранг натижа қайд этган "Сурхон" жиззахликларга қийинчилик туғдира оладиган жамоа ҳисобланади. Умуман олганда, мавсумнинг охирги турлари борасида ниманидур тахмин қилиш осон кечмайди. Бундай паллаларда, кутилмаган натижалар кўп содир бўлади. "Сурхон" - "Сўғдиёна" баҳсида эса қайси жамоанинг юзага келган танаффусдан кейинги тайёргарлиги яхши бўлса, шунисининг имкониятлари юқорироқ бўлади. "Сўғдиёна"нинг натижалари ва эгаллаб турган поғонасидан келиб чиқиб, имкониятларини бироз юқорироқ баҳолаймиз.

Имкониятлар: 45% - 55%.

 

 

"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Агарда, ушбу беллашув 2 ойча аввал бўлганида қизиқарли бўлишини кутиш мумкин эди. Бироқ, "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Карленович терма жамоа бошқарувини ҳам қўлга олганидан кейин, клубнинг натижалари ёмонлашиб кетди ва мағубиятлар эвазига совринли ўринлар учун бўлган курашдаги имкониятлари пасайиб кетди. Бундан ташқари, кубокда ҳам финалга қадар етиб боролмади.

"Навбаҳор" клубидан мухлислар кўп нарса кутишган эди. Афсуски, ажойиб мухлисларга эга бўлган жамоа раҳбариятининг юқори натижалар учун қилган хизматлари жорий мавсум кутилган натижани бермади. Шунга қарамастан, Наманган клуби Тошкентда ғалабани қўлга кирита олишига ишонч юқори. Зеро, "қалдирғочлар" аввалгидек эмас.

Имкониятлар: 40% - 60%.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fc Bukhara
25/11/2019 20:19
E'LON
15:50 Sòg'diana-NASAF mahalla tv live
16:00 Buxora-Metallurg oilaviy tv live
16:00 Navbaxor-Lokamativ dunyo bòylab tv live
16:00 Paxtakor-Bunyodkor sport tv live
shu òyinlarni TV olib kòrsatadigan jamoalaringizga muhlislik qiling Sòg'diana-NASAE òyinida NASAFGA omad tilayman NASAF muhlisi
Muhammad Rahmatillaev
23/11/2019 09:41
Спорт тв қайси ўйинларни жонли бераркин
&
TFT
23/11/2019 07:51
Қўшниларга хурмат сақлаган холда Бухорога омад!