Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Суперлига. Бугун тур ва мавсум ўз ниҳоясига етди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Учрашувлар рўйхати билан танишинг!

Бугун Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етади.

30-тур доирасида ўрин олган илк 3 тўқнашув кеча бўлиб ўтди. "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан (0:0), "Пахтакор" эса сафарда "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади (1:1). Голларга бой кечган баҳсда "Қизилқум" "Шўртан" билан 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Бугун эса тур доирасидаги 5 учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, барча беллашувлар соат 15:00’да старт олади. 

"Хоразм" - "Нефтчи" 
"Бухоро" - "Сурхон" 
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 
ОКМК - "Машъал" 
"Бунёдкор" - "Андижон" 
 
Мазкур ўйинлар якунланиши билан Суперлиганинг бу мавсуми ҳам якунланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ