Суперлига: "Металлург" - "Навбаҳор" эртага қайси рангдаги формаларда майдонга тушади?

Хабаригиз бор, 4 март куни “Навбаҳор” Суперлиганинг дастлабки турида Бекобод шаҳрида “Металлург” клуби меҳмони бўлади. Бу йилги чемпионатдан эътиборан ўйинлар олдидан ҳар икки клуб вакиллари ўртасида ўзаро йиғилиш ташкил этилиб, унда ташкилий масалалар муҳокама қилинмоқда. Айнан шу мақсадда бугун ПФЛ мажлислар залида “Металлург” ва “Навбаҳор” расмийлари иштирокида митинг йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Навбаҳор" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда жамоаларнинг учрашувни қандай либосларда ўтказишларига ойдинлик киритилди. 4 март куни соат 15.30да “Металлург” ўйингоҳида бошланадиган учрашувда “Металлург” жамоаси кўк рангли, “Навбаҳор” эса оқ рангли спорт формаларида майдонга тушадиган бўлишди. Мезбон жамоа дарвозабонининг либоси яшил, меҳмонлар посбони эса қора рангли либосларда ҳаракат қилишади. Митинг йиғилишда учрашув комиссари Роман Черников ва назоратчи ҳакам Бахтиёр Намозов ўйиндан олдин ва учрашув пайтида қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ва бу йилдан амалда тадбиқ этиладиган янгиликлар хусусида маълумот беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!