Суперлиганинг ёзги трансфер ойнасига ўзгартириш киритилди

Суперлигада ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий саҳифасида маълум қилди. 

Лига ўтган йилнинг август ойида ишлаб чиққан тақвим режа бўйича Суперлига беллашувларининг катта қисми шанба ва якшанба кунига тўғри келиши, шунингдек, мавсумнинг биринчи давраси июнь ойида тўлиқ якунига етиб (эвазига кубок форматига ўзгартириш киритилганди), иккинчи давра ёзги трансфер ойнасидан кейин ўз вақтида старт олиши режалаштирилганди. Шундан келиб чиқиб, Лига ФИФА ТМС порталида Ўзбекистондаги ёзги трансфер ойнасини 22 июнь — 24 июль сифатида белгилаганди. 

Миллий терма жамоанинг 5 майдан эътиборан йиғинга киришиши Лига режалари ўзгаришига олиб келди. Эндиликда мавсумнинг биринчи давраси танаффусга қадар ниҳояланмайди. Фақатгина 6 август санасига келибгина Суперлиганинг дастлабки 15 тури ортда қолади. 

Шундан келиб чиқиб, Лига клублар билан маслаҳатлашган ҳолда ёзги трансфер ойнаси даврига ўзгартириш киритди. Эндиликда бу давр 8 июлдан старт олади ва 10 август санасига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!