“Сурхон” академия масаласини ҳал этди

2019 йилдан бошлаб Суперлига ҳамда Про-лига “А” гуруҳида қатнашишни истаган клуб яхши ҳолатдаги майдони бор стадион ва ўз академиясига эга бўлиши шарт этиб белгиланди.

2019 йилга жиддий ҳозирлик олиб бораётган “Сурхон” футбол клуби бугун ЎФА ҳузуридаги Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича шартнома имзолади. Ўзаро келишувга кўра, клуб академиядан етишиб чиқадиган истеъдодли ўйинчиларни ўз сафига жалб этиш борасида катта имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Шу боисдан “Сурхон” футбол клуби ва ЎФА ҳузуридаги Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси ўртасида ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича тузилган шартнома кучга кирганидан бошлаб, клуб олдига қўйилаётган асосий талаблардан бири – академия бўйича талабни бажарган дея саналади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!