"Сурхон"ни тажрибали ҳужумчи тарк этди
32 ёшли ҳужумчи Зоҳир Пиримов "Сурхон"ни тарк этди.
Ўзаро келишувга кўра, унинг шартномаси бекор қилинди ва у жамоамизни эркин агент сифатида тарк этмоқда. У термизликлар сафида жами 30 та ўйинда иштирок этиб, гол+пас тизимида 5 очко (3+2) жамғарган.
Қайд этиш лозим, унинг фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳозирча номаълум. Жорий мавсумда Пиримов Суперлига доирасида атиги 2 учрашувда майдонгу тушди ва ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади.
Фикрлар