Сузиш. Бугун 2 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиқдик!
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Сузиш беллашувлари ҳамюртимиз Иля Сибирсев 400 метрга эркин усулда сузиш беллашувларида олтин медалга сазовор бўлди.
Яна бир вакилимиз Элдор Усмонов ҳам олтин медални қўлга киритди. Юртдошимиз 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Шунингдек, сузиш бўйича эркаклар жамоамиз бронза медални қўлга киритди.
Бу ҳақда МОҚ хабар беряпти.



Фикрлар