Свен-Йоран Эрикссон вафот этди
Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этди. Швециялик собиқ мураббий анчадан буён ошқозон саратони билан курашиб келаётган эди.
"Свен-Йоран Эрикссон узоқ давом этган касалликдан сўнг, эрталаб уйида, ўз оиласи бағрида вафот этди. Бутун оила сизларни қайғураётганингизни ҳурмат қилади ва вақтинчалик улар билан боғланмасликни сўрайди", - дейилади собиқ мураббийнинг расмий сайтидаги хабарда.
Свен-Йоран Эрикссон ўз фаолиятида Англия, Мексика, Кот-д'Ивуар ва Филиппин каби миллий терма жамоаларда ишлаган. Шунингдек, Европанинг бир қатор клублари, жумладан, "Рома", "Бенфика", "Фиорентина", "Манчестер Сити" ва "Лестер Сити" клубларига устозлик қилган. Шунингдек, "Ноттс Каунти" жамоаси спорт директори лавозимида ҳам ишлаган.
Ўлмидан бир муддат илгари у таъсирли тарзда : "Умид қиламанки, сиз мени яхши инсон сифатида эслайсиз. Мен умуман олганда яхши ҳаёт кечирдим. Биз ҳаммамиз ўлимдан қўрқамиз. Бироқ, ўлим ҳам ҳаётнинг бир қисмидир. Сиз буни қабул қилишни ўрганишингиз керак", - дея хайрлашув мактубини ёзиб қолдирган эди
Фикрлар