Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Свитолина жароҳат олди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Украиналик теннисчи Элина Свитолина соғлиғидаги муаммолар боис номаълум муддатга сафдан чиққанлигини маълум қилди.

"Сўнгги беш ҳафта давомида тиззамда мунтазам оғриқ сездим. Ўтказган ўйинларимдан сўнг аҳвол янада ёмонлашди ва таҳлил натижалари ҳам буни тасдиқлади. Жамоамдагилар менинг аҳволимни яхшилаш учун кўплаб ишларни қилишди. 

Аммо ҳозирда шифокорлар дам олиб, даволанишим керак эканлигини айтишди. Имкон қадар тезроқ соғайиш учун барча имкониятларни ишга соламан", - деб ўзининг "Instagram" саҳифаси орқали ёзиб қолдирди украиналик ракетка устаси.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ