Таэквондо. Эркаклар жамоамиз "Turkish Open"да биринчи бўлишди
Туркиянинг Анталя шаҳрида таэквондо WТ бўйича Г2 таснифидаги мусобақа якунига етди.
Эркаклар ўртасида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Эътиборлиси, йигитларимиз бу натижа билан эркаклар жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этишди.
Олтин медаль:
-54 кг: Дилмурод Маъруфжонов
-58 кг: Омонжон Отажонов
-80 кг: Жасур Жайсунов
Бронза медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
Фикрлар