Таэквондочиларимиз Россияда жавлон урмоқда

Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо WT бўйича "G1" туркумига кирувчи мамлакат очиқ чемпионатини вакилларимиз муваффақиятли бошлади.

Мусобақанингда иштирок этаётган терма жамоамиз аъзоларидан Жасур Жайсунов (-68 кг), Феруза Содиқова (-62 кг), Нигора Турсунқулова (-67 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини енгиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, ушбу таэквондочиларимиз олтин медалдан ташқари келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун лицензион очколарига эга бўлди. Тўрт спортчимизнинг ҳар бирига 10 рейтинг очколари берилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда 8 нафар спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Минбар

Барча блоглар