Тампере-2017: Иса Шапиев кумуш медални қандай қўлга киритди? (видео)

BEPUL PROPAN

Айни кунларда Финляндиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Кечаги беллашувлар доирасида -74 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Иса Шапиев мусобақанинг дастлабки кунидаёқ терма жамоамиз ҳисобига биринчи кумуш медални қўшиб қўйди.

Хусусан, аввалги беллашувларда барча рақибларини сезиларли устунлик билан таслим этган ҳамюртимизга финал босқичида бироз омад етишмади.

Қуйида ушбу баҳсдан тайёрланган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!