Теннис. Жокович "US Open" турнири ғолиби
АҚШ кортларида бўлиб ўтган теннис бўйича "US Open" турнирида эркаклар ўртасида чемпион номи аниқланди.
Финалда сербиялик Новак Жокович Даниил Медведевдан устун келди - 6:3, 7:6(тай брекда), 6:3.
Шу тариқа Новак фаолиятидаги "Катта дубулға" таснифида 24-марта чемпионликни қўлга киритди. Бу борада у ўзининг рекордини янгилади.
Бундан ташқари, Жокович яккалик баҳсларида энг кўп "Катта дубулға" турнирлари чемпион бўлган Маргарет Кортга етиб олди.
Сербиялик теннисчи тўртинчи марта "US Open" турнирида ғалаба қозонди. Бу борада Рафаэль Надаль, Жон Макенро тўрттадан, Рожер Федерер, Пит Сампрас ва Жимми Коннорс беш мартадан ғолиб бўлган.
Жокович умумий ҳисобда 96-чемпионликни қўлга киритди. Рожер Федерер (103 та) ва Жимми Коннорс (109) бу кўрсаткичда сербияликдан олдинда.
Фикрлар