Теннис маликалари “Qatar Total Open – 2018” финалида ўйнайди

Дохада ўтаётган “Qatar Total Open – 2018” турнирида бугун финал учрашуви ўтказилади.

Яккалик баҳсларининг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида чехиялик Петра Квитова ҳамда испаниялик Гарбин Мугуруса ўзаро тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Петра ва Гарбин бугунга қадар тўрт маротаба ўзаро ўйин ўтказган бўлиб, уларда чехиялик теннисчи учта ўйинда ғалаба қозонган бўлса, испаниялик теннисчи бир мартда ғолиб бўлган.

“Qatar Total Open – 2018” учрашуви бугун 20:00да бошланади.

Sports.uz