Тер Штеген Испания кубоги финалида иштирок этолмайди

"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳатланди. Бу ҳақида клуб расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Киппер ўнг оёғида оғриқ сезаётганлиги туфайли машғулотларда иштирок этмаяпти, хозирда унинг қайтиши ва жароҳати борасида мутахассислар фикри маълум эмас.

"Барса" мавсум якунига қадар фақатгина иккита учрашув ўтказиши даркор: 19 май куни "Эйбар"га қарши, 25 май куни Испания кубоги финал баҳсида "Валенсия"га қарши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!