Тер Штеген тез орада "Барса" билан шартномасини узайтиради

  • 5 августа, 2020, 21:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген тез орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Tecno

Хабарларга қараганда, 28 ёшли немис посбони ва каталонияликлар ўртасидаги янги келишув 2025 йилга қадар тузилади. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги шартномаси 2022 йилгача тузилган.

Бундан аввалроқ, улар янги шартноманинг молиявий томонида муросага кела олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Боиси, тер Штеген йилига 10 миллион евро маош талаб қилаётган бўлса, “Барса” унга 6,3 миллион евро таклиф этаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию