Тер Штеген ёзда "Ювентус"га ўтадими?
Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 27 ёшли германиялик посбонни ёзги трансферлар даврида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Айтиш керакки, унинг ўзи ҳам жамоани тарк этишга тайёр.
Маълумот учун, тер Штеген Ла Лигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 20 та гол ўтказиб юборди. Чемпионлар лигасида 6 та ўйинда ўз дарвозасидан олтита тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Фикрлар