
Тер Штегеннинг қолишига кафолат йўқ
Каталониянинг “Барселона” клубига ихтисослашган испаниялик журналист Раафай Ҳумаюн германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
“Барселона” раҳбарияти дарвозабон чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. Шундай экан, тер Штегеннинг клубда қолишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Аммо ҳозирча бу борада аниқ қарор қабул қилингани йўқ”, — деди испаниялик мухбир.
Аввалроқ, каталониялик мухлислар тер Штегеннинг ўйинларидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Матбуотда эса германиялик посбоннинг сотилиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.
33 ёшли дарвозабоннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар