
Терма жамоа асосий тўпураридан айрилди
Бельгия терма жамоасининг етакчи ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2025 йилга қадар уни безовта қилмасликларини сўради.
Football Italia ва La Gazzetta Dello Sport каби манбаларнинг маълум қилишича, тажрибали форвард бор эътиборини “Наполи”га қаратади.
31 ёшли футболчи ёзда “Наполи”га кўчиб ўтганидан бери неаполликларнинг сафда асосий фигурага айланишга ҳаракат қилмоқда. Лукаку янги жамоада барча турнирларда олтита ўйинда қатнашиб, учта гол ва бешта ассист қайд этди.
“Наполи” Лукакуни олиш учун “Челси”га 30 миллион евро тўлади. Ромелу “аристократлар” сафига 2021 йилнинг ёзида 113 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Бироқ бельгиялик футболчи иккинчи уринишида ҳам “Челси”нинг асосий таркибига кира олмади ва Италия жамоаларида ижарада ўйнаб юрди.
Лукаку Бельгия терма жамоаси сафида 119 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 85 маротаба ишғол қилган.
Фикрлар