Терма жамоамизда испаниялик мураббийлар иш бошлайди

Биласиз, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литва мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Яқинлашиб келаётган мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи футзал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этиб келмоқда.

Хусусан, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўтган ҳафта Жанубий Американинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Венесуэла билан куч синашди. “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтган ушбу учрашувларда дастлаб дуранг, кейинги баҳсда эса вакилларимиз ғалаба қозонди.

футзал2

Жаҳон чемпионати учун тузилган тайёргарлик режасига асосан футзалчиларимиз 3-18 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ушбу йиғин учун 20 нафар футзалчини жалб этган.

Терма жамоамизнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва дарвозабонлар маҳоратини янада яхшилаш мақсадида испаниялик Карлос Корона Суарес ҳамда Аркаитз Сисниега Гомес мураббийлар штабида иш бошлайди, - дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Muhriddin Toqliyev
02/07/2021 19:05
Bahodir Ahmedov ozi yaxshi ishlayaptiku nima qolasilar katta pul sarflab man hayronman shularni ishiga kalla bormi ozi ufa dagilaga