Тезкор! Ҳусаин Ночаев фаолиятини Суперлигада давом эттиради
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва Владикавказнинг "Алания" клуби ҳужумчиси Ҳусаин Норчаев айни дамда жамоаси билан йиғинда қатнашмаяпти. Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг хабар беришича, "Насаф" собиқ аъзоси янги мавсумни Суперлигада бошлайди.
"Бир нечта махаллий клуб қизиқиб қолган форвард Хусаин Норчаев янги мавсумни "Нефтчи"да бошлайди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Норчаев ўтган йили Россияга кўчиб ўтган эди.
Фикрлар