Тезкор хабар! "Пахтакор"нинг икки футболчиси "Қўқон-1912" сафини тўлдиришга яқин турибди

Сўнгги кунларда “Пахтакор” клуби дарвозабони Никита Рибкиннинг Instagram ижтимоий тармоғида Қўқондалиги билдирилган суратларни намойиш этмоқда.

Қайд этиш лозимки, ушбу суратлар ортидан истедодли дарвозабоннинг қўқонликлар билан ўртадаги ижара шартномасини узайтириш ёки тўлиқ шартнома имзолаши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар кўпайиб қолди.

Кўринишидан, 24 ёшли футболчи ЎЗбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов соясида қолиб, клубда захира ўриндиғини “иситгандан” кўра, кўпроқ ўйин амалиятига эга бўлишни мўлжалламоқда.

Шу билан биргаликда, ушбу суратда Рибкин билан бирга унинг жамоадоши Андрей Сидоровни ҳам кўришимиз мумкин.

Хусусан, жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчи 13 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилган.

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!