Тезкор янгилик: Мессидан янгилик кутамиз
Ads
 
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа етакчиси Лионель Месси клуб билан амладаги шартномани узайтири бўйича расман музокарага киришганидан мамнун эканини билдирди. Лионель Месси анчадан буён янги шартнома тузиш бўйича "Барселона" таклифини рад этиб келаётган эди. 
 
- Бу хабар мени хотиржам қилди, - деди Луис Энрике. - Месси жамоа билан янги битим имзолайдиган футболчилар сирасига киради. Месси шартнома имзолагани раман эълон қилинган биз буни байрам қиламиз.
 
Лионель Месси "Барселона"да тарбияланган. Аргентиналик ҳужумчи 2003 йилдан буён асосий таркибда тўп суради. Лионель Каталония клуби таркибида 549 та расмий ўйин ўтказиб, 473 та гол урган. Саккиз маротаба Испания чемпионатида, тўрт марта Европа чемпионлар лигасида ва уч бор клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.
 
Хуллас, Лионель Мессидан янгилик кутамиз!