Професcионал боксда ўзига хос нуфузга эга бўлган "Тhe Ring" журнали ҳар йили анъанавий тарзда ўз номинацияларини эълон қилади. 2020 йилда "Йилнинг энг яхши боксчиси" номинациясига бир йўла икки нафар чармқўлқоп устаси лойиқ, деб топилди. Булар Теофимо Лопес ва Тайсон Фьюридир.

Теофимо Лопес (16-0, 12 КО) профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ( 61 кг) фаолият юритади. У ўзининг сўнгги жангида Василий Ломаченкони мағлуб этиб, ушбу вазнда барча камарларни қўлга киритди.

Супероғир вазн тоифаси вакили британиялик Тайсон Фьюри (30-0-1, 21КО) эса, 2020 йилда WBC чемпиони Деонтей Уайлдерни 7-раундда нокаутга учратган эди. Тайсон Фьюри йил боксчиси номини икки марта (2015, 2020) қўлга киритган ягона британиялик боксчига айланди.

те

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)