Тите: Филипе Луис ўзини яхши кўрсатди, аммо биз Марселони танлаймиз
Ads

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите жароҳати сабаб сўнгги учрашувларни ўтказиб юбораётган Марсело чорак финалда Бельгияга қарши баҳсда майдонга туша олиши ҳақида айтиб ўтди.

“Мен Марсело билан ҳам, Филипе Луис билан ҳам гаплашдим. Айтиш лозимки, Марсело дастлаб жароҳати сабаб ўйнай олмаган бўлса, кейинроқ спорт формаси талаб даражасида бўлмагани учун майдонга тушмади. Ушбу баҳсларда эса Филипе ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Лекин биз барибир Марсело вариантига таянмоқчимиз”, - дейди Тите.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Бельгия учрашуви эртага “Қозон Арена”да Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.