Тони Кроос «Барселона» ҳақида ростини айтди
Тони Кроос «Барселона» ўйинини ажойиб, деб баҳолаб, жамоа ҳимояси етарлича ишончли эмаслигини таъкидлади.
Жаҳон футболи юлдузларидан бири, машҳур яримҳимоячи Тони Кроос «Барселона» ҳақида ўз фикрларини билдирди. У каталонияликларнинг ўйини унга маъқул эканини айтди ва жамоа намойиш қилаётган футболни «ажойиб» деб баҳолади.
Шу билан бирга, Кроос «Барселона»нинг жиддий муаммосини ҳам таъкидлаб ўтди. Унга кўра, жамоа ҳимояси етарли даражада ишончли эмас.
«Шахсан менга «Барселона»нинг ўйини жуда ёқади. Уларнинг футболини ажойиб, деб ҳисоблайман, уни томоша қилиш ҳақиқатан ҳам жуда қизиқ.
Аммо муаммо шундаки, уларда бундай услубда ўйнаш учун зарур бўлган ўта юқори даражадаги ҳимоя сифати йўқ. Шу боис ўзларини жиддий муаммоларга дучор қилиб қўйишлари мумкин», – дея Крооснинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Изоҳлар (0)