ТОП-10. Германия чемпионати тўпурарлари
Ads



Германия Бундеслигасидаги тўпурарлар ТОП-10 талиги ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.


 

10. Йоханнес Лёр. 381 ўйин – 166 гол

Лёр Бундеслигада фақатгина «Кёлн» таркибида тўп сурди. У ушбу жамоа сафида 1964-1977 йиллар давомида 166 та голга муаллифлик қилди. Йоханнес жамоаси билан бир марта чемпионликни қўлга киритиб, бир бора чемпионат тўпурарига айланди. Лёр «Кёлн»нинг Бундеслигадаги мутлоқ тўпураридир.

9. Клаус Аллофс. 424 ўйин – 177 гол

Аффолс 1975-1993 йиллар оралиғида Дюсселдорфнинг «Фортуна», «Кёлн» ва «Вердер» жамоалари сафида чемпионат баҳсларида 177 гол киритишни уддасидан чиққан. Клаус бир мартагина чемпион бўлган холос. Шунингдек 2 бора Бундеслига тўпурарига аталган совринга эга чиққан.

8. Дитер Мюллер. 301 ўйин – 177 гол

Мюллерларнинг кичиги 1973-1986 йиллар давомида «Киккерс», «Кёлн», «Штутгарт» ва «Саарбрюккен» жамоалари таркибида 177 та гол киритган. Дитер 2 марта Бундеслига тўпурарлигини қўлга киритган ва бир марта чемпионлик шохсупасига кўтарилган.

7. Штефан Кунц. 450 ўйин – 179 гол

Кунц 1983-1996 йилларда «Бохум», «Юргирден 05», «Кайзерслаутерн» ва «Арминия» жамоаларида чемпионат баҳсларида 179 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган. Штефан бир мартадан Бундеслига чемпионлиги ва тўпурарлигини қўлга киритган.

6. Улф Кирстен. 350 ўйин – 181 гол

Кирстен 1990-2003 йилларда «Байер» шарафини ҳимоя қилиб, 181 марта гол муаллифига айланган. Улф 3 марта Бундеслига тўпурарига аталган совринни ўзиники қилган. Шунингдек 1 марта чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Ҳужумчи «Байер» тарихидаги энг яхши тўпурардир.

5. Клаудио Писарро. 292 ўйин – 185 гол

Писарро 1999 йилдан буён Бундеслигада «Бавария» ва «Вердер» сафида 185 марта рақиб посбонларини ранжитган. Клаудио Мюнхенликлар билан 5 марта Германия чемпиони бўлди. Перулик ҳужумчи Бундеслигада энг кўп гол урган хорижлик футболчидир.

4. Манфред Бургсмюллер. – 213 гол

Бургсмюллер Германия чемпионатларида Оберхаузеннинг «Рот-Вайсс», «Юргирден 05», «Боруссия» Дортмунд ва «Вердер» жамоалари таркибида 213 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Манфред бирор марта ҳам Бундеслига тўпурарлигини қўлга киритмаган. Шундай бўлса ҳам Германия чемпионати тўпурарлари орасида 4-поғонани эгаллаб турибди. Шунингдек у «Боруссия» Дортмунд клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳамдир.

3. Юпп Хайнкесс. 310 ўйин – 220 гол

Хайнкесс Бундеслигада 1965-1978 йилларда «Ганновер 96» ва «Боруссия» Мёнхенгладбах жамоалари учун 220 та голга муаллифлик қилган. Юпп 4 карра Германия чемпиони бўлган ва 2 бора энг яхши тўпурарга аталган соврин соҳибига айланган.

2. Клаус Фишер. 535 ўйин – 268 гол

Бундеслиганинг 2-рақамли тўпурари Фишер 1968-1988 йиллар давомида «Мюнхен 1860», «Шалке 04», «Кёлн» ва «Бохум» жамоаларида чемпионатда 268 гол урган. Шунга қарамай Клаус атиги 1 марта чемпионат тўпурари бўлган холос.

1. Герд Мюллер. 427 ўйин – 365 гол

«Миллат тўпурари» Мюллер 1965-1979 йилларда «Бавария» сафида чемпионат баҳсларида 365 та гол киритишни уддасидан чиққан. Герд 4 карра Германия чемпиони ҳисобланади. Шунингдек у 7 марта Бундеслига тўпурарига айланиб, бу борада ҳам рекорд ўрнатган.

Фурқат Юсупов