Тўрт футболчи бир кунда “ўрмон”га келди

Ёзги трансфер ойнасининг охирги кунида “Ноттингем Форест” бирданига тўрт трансферни уддалади.

“Ўрмончилар” ўз сафига ҳужумчи Дивок Ориги, дарвозабон Одиссеас Влаходимос, ярим ҳимоячи Иброҳим Сангаре ва ҳимоячи Эндрю Омобамиделени қўшиб олди.

Ориги “Милан”дан ижарага олинди ва яна фаолиятини АПЛда давом эттирадиган бўлди. “Ноттингем” мавсум охирида уни тўлиқ трансфер қилиши мумкин.

“Бенфика” 9 миллион евро эвазига ўз дарвозабони Влаходимосни Англияга қўйиб юборди.  Сангаре учун “ўрмончилар” 30 миллион евро харажат қилишига тўғри келди. Омобамиделе эса 23 миллион еврога трансфер қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!