Тўрт клуб “Реал” ўйинчисини талашяпти

“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос яна Англия Премьер-лигасига қайтиши кутиляпти. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, тажрибали ўйинчига тўрт клуб жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Эвертон”, “Вест Хэм”, “Ньюкасл” ва “Астон Вилла” мутасаддилари испан футболчиси жамоани кучайтира олишига ишонч билдирмоқда.

Қолаверса, Дани Себальоснинг трансфер суммаси 12 миллион евро атрофида баҳоланаётгани ҳам Англия клублари назаридан четда қолаётгани йўқ.

Дани Себальосда Англия чемпионатида тўп тепиш тажрибаси етарли. У аввал ижара асосида “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!