Тўрт нафар боксчимиз финал баҳсида рингга кўтарилади.
Беларуснинг Гомел шаҳрида ёшлар ўртасида афсонавий чарм қўлқоп устаси Алексей Юков соврини учун ўтаётган бокс бўйича очиқ турнирда тўрт нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақанинг вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар ўртасида Самандар Зафаров беларуслик Данил Морозовни йирик ҳисобда енгиб, финалда россиялик Дмитрий Захариевни синовдан ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Самандардан ташқари финалга, Мирзабек Мирхалилов, Хусанжон Каримов ва Комилжон Юсупов каби боксчиларимиз йўл олган ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар