Тошкент дербисига кириш бепул қилиб белгиланди
Ads

 

Бугун, 25 ноябрь куни муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган “Локомотив” 2017 йилги Олий Лиганинг сўнгги ўйинини “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Турнинг марказий ўйини сифатида қайд этилган мазкур қарама-қаршилик соат 14:00да старт олади.

“Темирйўлчилар” матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги Тошкент дербисига кириш мухлислар учун бепул бўлади. Соат 13:00 дан бошлаб кичик концерт дастури ҳам намойиш этилади.

Учрашув якунлангандан сўнг "Локомотив" жамоасига Ўзбекистон Чемпионига аталган кубок ҳам топширалади.