Тошкентда яна бир нуфузли жанг кечаси ташкил қилинади

Тошкент шаҳри яна бир катта жанг кечасига мезбонлик қилади. Яъни, К-1 йўналиши бўйича “Toshkent Open” турнири ўтказилади. Ушбу мусобақа 22-24 январга қадар ўтказилади. 22-23 январь кунлари ҳаваскорлар ўртасида, 24 январь куни профессионал иштирокида жанглар ўтказилади.

Ўзбекистон К-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматовнинг сайтимизга маълум қилишича, ушбу турнирда юртимизнинг кўзга кўринган К-1 усталари ва баъзи хорижда ўз жангларини ўтказаётган юртдошларимиз ҳам иштирок этиши мумкин.

Бу борада тез орада батафсил маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!