Тошкентдаги профессионал бокс оқшомига оз қолди... Боксчиларимиз жиддий ҳозирлик кўрмоқда

  • 13 декабрь, 2019, 13:53
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 15 декабрь куни Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан Тошкентда ўзига хос жанг кечаси ташкил қилинмоқда. Унда бир қатор юртдошларимиз ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Жумладан, Абдулазиз Нажмиддинов қирғизистонлик Мирбек Шеровга қарши рингга кўтарилади. Абдулазиз ҳозирда профессионал рингда учта жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган. Айни кунда ушбу бокс оқшомида жанг қиладиган ҳамюртларимиз пойтахтимизда жойлашаган "Akhmat cross fight arena"залида жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Машғулотларни ёш истеъдодли мураббий Бобур Нажмиддинов олиб бормоқда. Қолаверса, профессионал боксда ўзига яраша ном қозонган, тажрибали Шерали Мамажонов ҳам ёш боксчиларимизга ўз тажрибалари билан ўртоқлашииб, уларга яқиндан кўмак бераяпти. Қуйида ушбу машғулот жараёнларидан бир парчасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!