"Тоттенхэм" Дуглас Костага таклиф билан чиқмоқчи

Англиянинг "Тоттенхэм" жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино "Бавария" ярим химочиси Дуглас Костани ўз жамоаси таклиф қилишни ўйлаб турибди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, "Шпорлар" келаси мавсумда Еврокубокларда муносиб иштирок этишни мақсад қилганлар. Шу сабабдан таркибни кучли ижрочилар билан тўлдиришни мақсад қилганлар. 

Дуглас Костанинг трансфер қиймати 25-30 млн доллар атрофида бўлиши айтилмоқда. "Тоттенхэм " ёзда футболчига таклиф билан чиқмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Дуглас Коста бу мавсумда 21 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва 6 голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!