Ads

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Хоффенхайм” клуби ҳамда Германия ёшлар терма жамоаси аъзоси Йереми Тольянни харид қилишга яқин турибди.

Record нашрининг қайд этишича, 22 ёшли футболчига Португалиянинг “Бенфика” клуби ҳам қизиқи билдирганди, бироқ молиявий томондан устунликни “Тоттенхэм”га бой берган “бургутлар” курашдан чиқди.

Ёш футболчининг “Хоффенхайм” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда Тольян Бундеслига доирасида 20 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва худди шунча голли пасга муаллифлик қилган.