Тотти: Ҳали ҳам футбол ўйнай оламан

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири ҳисобланган Франческо Тотти ҳали ҳам футбол ўйнай олишини айтди.

“Мен ҳали ҳам ярим соат футбол ўйнашим ва майдонга ўз таъсиримни ўтказишим мумкин. Футбол - бу мен соғинган нарса. Футболчи ва директор бўлиши умуман бошқа-бошқа нарсалар”, - дейди италиялик футбол афсонаси.

Эслатиб ўтамиз, Тотти футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)