Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Тотти: «Кўпчилик мендан фойда кўрган»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Франческо Тотти карьерасининг авжи даврида ундан оила аъзолари ва дўстлари фойдаланганини айтди.

«Рома»нинг собиқ сардори  Франческо Тотти фаолиятининг энг юқори палласида атрофидаги кўплаб инсонлар ундан фойдаланганини айтди. Италиялик футболчи 1992 йилдан 2017 йилгача Рим клуби сафида тўп сурган.

«Фаолиятимнинг энг юқори чўққисида мендан кимлар фойдаланган? Бундай ишни кутмаган инсонлар — оила аъзоларим, дўстларим, қариндошларим. Кўпчилик мендан фойда кўрган. Вақт ўтиши билан йўлларимиз ажралади ва аслида нима содир бўлганини тушуна бошлайсан. Агар имконим бўлганида, бундай қилмаган бўлардим», — деди Тотти Rai 2 телеканалига берган интервьюсида.

Тотти «Рома» сафида жами 785 та учрашувда майдонга тушиб, 307 та гол урган ва 205 та голли узатма амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ