Трансфери кескин кўтарилган Шомуродов, хурсандчилиги узоққа чўзилмаган Катанец, Суперлигага йўл олган "Нефтчи" ва "Динамо",

Ассалому алайкум қадрли SPORTS.uz сайтининг кузатувчилари. Ўтган ҳафта футбол оламида кўплаб воқеалар юз берди. Улар орасида ўзбек футболига алоқадорлари ҳам бор. Шу боис биз хозир ана шулар хакида суз юритамиз.

1.Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Рақиб дарвозаси 5 бор ишғол қилинди. Аммо иккинчи ўйинда Иордания мураббийимизга ҳали қиладиган ишлари кўплигини кўрсатиб қўйди.

2.Шомуродовнинг трансфер суммаси кескин кўтарилди! Бу ўзбек футболчилари учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Хўш, энди унинг нархи қанчани ташкил қилади?

3."Нефтчи" Суперлигага қайтди. Узоқ йўл босиб ўтилди. Лекин энг асосийси тасодифан эмас, ўйланган режа асосида амалга ошди.

4."Динамо" ҳам “Нефтчи” ортидан муддатидан аввал Суперлигага чиқди. Вазифа бажарилганига қарамай самарқандликлар тўхтаб қолмоқчи эмас.

5.ПСЖ ва “Манчестер Сити”га рақобатчи пайдо бўлди. "Ньюкасл" саудиялик миллиардер қўлига ўтди. Унинг бойлиги парижлик ва шаҳарлик олифталарнинг пулидан анчагина кўп.

1.Август ойида терма жамоа бошқарувини қабул қилиб олган Сречко Катанец ишни миллий чемпионатимизни кузатишдан бошлади. Марказий ва халқаро мақомдаги учрашувларда тез-тез кўриниш бериб турган словениялик мутахассис ваниҳоят, ой сўнгида терма жамоани Тошкентга йиғди. Пойтахтимизда бир неча кун бўлиб ўтган йиғин сентябрь ойи бошида Швецияда давом эттирилди. Мезбонларнинг аралаш таркиби билан ўтказилган ўртоқлик ўйинида вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Орадан бир ой вақт ўтиб, иккинчи йиғин ва энди рақиблар даражаси пасайди. Малайзия дарвозасини вакилларимиз 5 бор ишғол қилди. Қарийб бир йилдан бери термада гол ура олмаётган Достон Ҳамдамов дубль қайд этди. Дебютант Ҳусайн Норчаев ҳам терма жамоа учун илк ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Биринчи тайм охирида посбонимиз Валижон Раҳимов ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам "оқ бўрилар" устунлик намойиш этди ва икки бор рақиб постига йўл топди. Бу сафар яна янги номлар катта саҳнага чиқди, Иброҳимхалил Йўлдошев ҳамда Азиз Амонов терма жамоа учун дебют голини урди.

Бир неча кундан сўнг, Катанец жамоаси нисбатан кучлироқ рақибга қарши майдонга тушди. Мезбон Иордания билан баҳс учун танланган асосий таркиб словениялик мутахассис тўлақонли ротацияга қўл урганидан дарак берарди. Бу ўз таъсирини кўрсатмай қолмади ва футболчиларимиз майдонда ёш болаларча хатоларга йўл қўйди. Балки бутун жамоа бундай қилмагандир, аммо якунда биз 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ўзбекистон тарихда илк бор Иорданияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Биринчи марта Иордания дарвозасига йўл топа олмадик. Авваллари камида битта бўлса ҳам гол урардик. Бироқ бир жиҳатни эсдан чиқармаслик лозим, бу Катанецнинг терма жамоа бошқарувидаги эндигина учинчи ўйини. Словениялик мураббий 3 та ўртоқлик учрашувида ҳар хил ҳимояни ишга солиб кўрди. Балки у ҳам мудофаамиздаги кемтикни пайқаган ва уни беркитишга ҳаракат қилаётгандир.

Аксарият мутахассислар Вадим Абрамов даврида ҳимоямизнинг суст ҳаракат қилишини асосан ёши катта футболчиларга боғлар эди. Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов каби ҳимоячиларнинг даври ўтганлиги, Одил Аҳмедовнинг орқа чизиққа қайтарилиши Вадим Карленовичнинг хатоси сифатида Ўзбекистон мағлубиятларининг асосий сабаби, дея кўрсатиларди. Ўзидан олдинги мураббийдан фарқли ўлароқ, Катанец ҳимояни ёшартириш, ҳар қандай тажриба ҳамда вариантларни қўллаб кўришдан чўчимаяпти. Достон Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Дилшод Саитов каби янги номлар бугун терма жамоа либосини кийди. Ва катта эҳтимол билан, расмий учрашувларда ҳам айнан улар таркибга киритилади. Шу боис, Сречко Катанецдан натижа талаб қилмай туришимиз адолатдан бўларди. Ҳеч бўлмаса, ярим йилга!

5.ПСЖ ва “Манчестер Сити”га рақобатчи пайдо бўлди. "Ньюкасл" саудиялик миллиардер қўлига ўтди. Унинг бойлиги парижлик ва шаҳарлик олифталарнинг пулидан 10 баробар кўп

Саудия Арабистони ҳукумати инвестиция фонди (PIF - Public Investment Fund) расман "Ньюкасл"ни сотиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Маълумотларга кўра, келишув 300 миллион фунтга амалга ошган. Фондга шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон раҳбарлик қилади. Саудияликлар ўтган йили ҳам клубни харид қилишга ҳаракат қилганди, бироқ айрим сабабларга кўра бу амалга ошмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" аввал Майк Эшлига тегишли эди. У 14 йилдан буён жамоа бошқарувида бўлиб турганди. Клуб турнир жадвалида айни дамда 3 очко билан 19-ўринда жойлашган.

Бу дунёдаги энг катта хусусий фонд ҳисобланади. Уларнинг мол-мулки АПЛ жамоаларининг барчасиникидан 75 фоизга каттароқдир.

Араблар клубга сармоя киритишни январь ойиданоқ бошламоқчи. Аммо УЕФА қоидаларини бузмаслик учун бу жараён секин-аста амалга оширилади.

Янги раҳбарият янги футболчилардан кўра, дастлаб клубнинг инфратузилмасини янгилашга эътибор қаратади. Сабаби Эшли унга 14 йилдан бери пул ажратмаган.

Араблар бу жамоани ҳам қўлга киритишди. Энг бадавлат фонд қўлига ўтган жамоа келажакда нафақат АПЛни, балки Европани ҳам забд этиши мумкин. “Ньюкасл”нинг кучига шубҳа қилсангиз, унинг янги раҳбари Муҳаммад ибн Салмоннинг пулларига боқинг. Салмоннинг мол-мулки яқин йилларда трансфер бозорини ўзиники қилиб олган ПСЖ ва “Манчестер Сити”никидан анча кўп.

Қуйида клубларнинг энг бой эгалари рейтингини кўришингиз ва ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

photo_2021-10-08_14-04-04

Саудия Арабистони фонди “Ньюкасл”ни харид қилганидан кейин Европанинг яна икки машҳур клубига эгалик қилмоқчи.

Transfermarkt порталининг хабар беришича, Салмон тез орада Италиянинг “Интер” ва Франциянинг “Марсель” клубларини ўз қарамоғига олади. Маълумотларга қараганда, араблар бу икки клуб учун умумий ҳисобда бир миллиард евро харажат қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, саудияликлар Европадан ташқари Бразилия клубларидан бир нечтасини харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!