"Цементчи" эртага таркибида ЖЧда иштирок этган футболчиси бор жамоага қарши ўйнайди

"Цементчи" эса ушбу тур доирасида Хаққулободнинг  “Норин”  жамоасини қабул қилади. Қувасой клуби матбуот хизмати мазкур ўйинга оид айрим фактларни тақдим этди.

“Норин”  жамоаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, 1-лига бахсларида 2016 йилдан иштирок этиб келмоқда.

Биринчи давра бахсларида хаққулободликлар муносиб иштирок этиб мусобақани 6-поғонада якунладилар.

Давралар оралиғида эса бош мураббий Вали Келдиев жамоани янада кучайтириб олишга эришди дейиш мумкин.

Мавсумнинг биринчи қисмида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси таркибида деярли барча учрашувларда майдонга тушган тўпурар ярим химоячи Жамшид Хошимов, Биринчи даврада “Цементчи” таркибида харакатланган хужумчи Шохжахон Аббосов, Ёш ярим ҳимоячи Файзулло Жуманқўзиевлар иккинчи даврадан “Норин” жамоаси таркибида харакатланадиган бўлдилар. 

Шуни хам таъкидлаш жоизки Шохжахон Аббосов 17-турда Хаққулободда ўтган учрашувда “Цементчи” таркибида майдонга тушиб “Норин” жамоаси дарвозасига тўп киритган эди. Якунда учрашув эса 2-2 хисобидаги дурранг билан якунланган эди.

Ёдингизда бўлса, Шохжаҳон Аббосов 2013 йил ўсмирлар(U-16) ўртасида Осиё чемпиони бўлган ва 2013 йил БААда ўтган ўсмирлар(U-17) ўртасидаги ЖЧда иштирок этган эди.

Ушбу жамоалар ўзаро 4 бор рўбаро келишган. “Ушбу қарама-қаршиликда “Цементчи” 1, “Норин” эса 2 бор ғалаба қозонган. Қолган икки ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати – 4:4.

Эртанги учрашувни карточкалари сони 4 тага етиб қолганлиги туфайли мезбонлар хужумчиси Абдул Азиз Юсупов ва "Машъал"дан қувасойликлар сафига янги қўшилган Шахбоз Абдурахимовлар ўтказиб юборадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!