Ads

Ўтган мавсум охирида "Цементчи" жамоасини тарк этиб, Олий лига жамоаларига бориб қўшилган икки нафар футболчи -  Жамшидбек Қобулов хамда Суннатилло Эрматовлар иккинчи даврадан яна “Цементчи” таркибида тўп сурадилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу футболчилар ўтган мавсумдаги ажойиб  ўйинлари билан бир қатор Олий лига жамоаларининг эътиборини ўзларига қаратган эдилар. Якунда эса қувасойликлар раҳбарияти Қобуловни “Нефтчи” жамоасига, Эрматовни Тошкентнинг “Обод” жамоасига қўйиб юборган эдилар. 

Ўз олдига улкан мақсадни қўйган жамоа иккинчи давра аввалидан ҳар иккала футболчини ўз сафига қўшиб олдилар. Ҳозирда футболчилар жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Маълумот учун 1997 йилда туғилган ёш ҳимоячи  Жамшид Қобулов Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари таркибида биринчи даврада 13 та учрашувда майдонга тушган ва битта голга муаллифлик килган.

1995 йилда тугулган марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов эса Тошкентнинг  “Обод” жамоасининг асосий таркибида биринчи даврада 14 та учрашувда майдонга тушган.