Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"дан ғалаба, Шомуродовдан гол!
Файзуллаев 57 дақиқа, Шомуродов 89 дақиқа ўйнади
Туркия Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Башакшехир" - "Карагюмрюк" баҳси якунланди. Қизғин кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. Файзуллаев 57-дақиқада захирага олинган бўлса, термамиз сардори истанбулликларнинг илк голига муаллифлик қилди ҳамда 89 дақиқа ҳаракат қилди.
Шу тариқа, Нури Шахин шогирдлари навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.


Изоҳлар (0)