Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди
Туркия Суперлигасининг 30-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз якунига етди.
"Трабзонспор" ўз майдонида "Истанбул Башакшехир"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Дастлаб, 73-дақиқада Фелипе Аугусто ҳисобни очган бўлса, 90+3'-дақиқада Селке гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 75 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев 81-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Маълумот учун, айни пайтда Нури Шаҳин шогирдлари 47 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, "Трабзонспор" эса 67 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.
- Турция - Супер Лига
- Жорий мавсум
Трабзонспор
- Felipe Augusto 73'
Тугаган
1
:
1
19.04.2026 22:00
Стамбул Башакшехир
- Davie Selke 90'
Фикрлар