Туркманистон терма жамоаси нега Россия билан ўйнашдан бош торди?
Ноябрь ойида Россия терма жамоаси Туркманистонга қарши ўйин ўтказиши мумкин эди. Бироқ, дастлабки келишувларга қарамай, томонлар ўйинни ўтказиш борасида келиша олишмади.
Спорт24 нашрининг вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар беришича, Россия терма жамоаси ҳам, Туркманистон терма жамоаси ҳам ушбу ўртоқлик баҳсини ўз майдонида ўтказишни талаб қилган. Айнан шунинг учун ҳам келишувга эришиб бўлмаган.
Манбанинг ёзишича, томонлар келажакда ушбу ўйин бўйича музокараларга яна қайтишлари мумкин. Келишувга эришилган тақдирда баҳс кейинги ФИФА кунларида ўтказилиши мумкин.
Аввалроқ, ноябрь ойида Россия терма жамоаси Бруней ва Сурияга қарши ўйнаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Фикрлар